O‘zbekiston
yangiliklari

Марказий банк 2020 йилда қайта молиялаш ставкасини пасайтириши мумкин

Марказий банк 2020 йилда қайта молиялаш ставкасини пасайтириши мумкин
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
115
0

Ўзбекистон Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуратов олти ойдан сўнг асосий фоиз ставкаси (қайта молиялаш ставкаси) пасайиши кутилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда у сешанба куни пул-кредит сиёсатининг 2020−2022 йилларга мўлжалланган асосий йўналишлари ҳамда инфляцион таргетлаш режимига ўтиш масалаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди . Марказий банк пул-кредит сиёсатини юритиш механизмини тубдан ўзгартиради. Асосий фоиз ставкаси ва фоизлар коридори жорий қилинади, пул бозорида доимий операцияларни амалга ошириш йўли билан пулнинг ҳақиқий нархини белгилайди, инфляциянинг жорий ва прогноз кўрсаткичларидан келиб чиқиб асосий фоиз ставка даражаси йилда камида 8 марта (ҳозирда йилига 4 марта) Марказий банк Бошқаруви йиғилишларида муҳокама қилинади. Мамаризо Нурмуратов қайта молиялаш ставкаси ҳар доим ўсгани ва ҳеч қачон пасаймаганини тан олди. Охирги марта у 2018 йил 25 сентябрь куни 14 фоиздан 16 фоизга ўсди. Бироқ 2020 йилдан МБ инфляцион таргетлашга ўтади ва инфляция 2021 йилда 10 фоиз, 2023 йилда 5 фоиз даражасида ушлаб турилади. Бу ставкаларнинг тушишига хизмат қилиши лозим. "Газета.uz"да реклама «Айтиш лозимки, бизда ҳеч қачон, жумладан охирги икки йилда қайта молиялаш ставкаси пасаймаган. Худо хоҳласа йўл харитасида тасдиқланган вазифалар амалга оширилса, ўйлайманки, олти ойдан кейин асосий фоиз ставкаси пасаяди. Демак, бу албатта, кредитлар ва депозитларга ижобий таъсир кўрсатади», — деди МБ раҳбари. Инфлацион таргетлашда ва 5 фоизлик инфляция бўйича доимий таргетга эришишда Марказий банк ва жамоатчилик ўртасидаги ўзаро ишонч жуда муҳим роль ўйнайди, деди у. «Ўзаро ишонч, бу — бизнинг мақсадларга эришиш бўйича ўз ҳаракатларимиз билан сизнинг ишончингизни қўлга киритиш ва уни мустаҳкамлашимизни англатади», — деди Мамаризо Нурмуратов.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив