O‘zbekiston
yangiliklari

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
122
0

«Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун 2019 йилнинг 31 октябрида президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди. Қонунга мувофиқ, божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра, муайян божхона режимига жойлаштирилган товарлар ва транспорт воситаларини ушбу божхона режими талабларига мувофиқ бўлмаган тарзда тасарруф этганлик учун, фуқароларга энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 30 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима белгиланди. "Газета.uz"да реклама Шунингдек, божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт воситаларини тасарруф этганлик учун фуқароларга энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 30 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима белгиланди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив