O‘zbekiston
yangiliklari

Мактабларда ўқувчиларга коронавирус ҳақида диктант ёздирилмоқда

Мактабларда ўқувчиларга коронавирус ҳақида диктант ёздирилмоқда
YANGILIKLAR
17:10, 05 апрель 2020
106
0

Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида бу ҳафта янги турдаги коронавирус мавзусида диктантлар ёздирилмоқда. Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Анвар Умаровнинг хабар қилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2019-nCoV коронавируси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. «Аҳолини коронавирус касаллигидан муҳофаза қилиш учун тавсиялар ишлаб чиқилди. Мазкур тавсияларни ёш авлодга содда тилда етказиш мақсадида мактабларда диктант ёзиш тадбирлари ташкил этилди», — деди ХТВ вакили. "Газета.uz"да реклама Диктант ёзиш давомида ўқувчилар коронавирус юқиш йўллари ва унинг тарқалишини олдини олиш бўйича амалга оширилиши керак бўлган чоралар ҳақида маълумотлар олади. Жумладан, болаларга мунтазам қўл ювиш ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш кераклиги уқтирилмоқда. Хитойнинг CGTN телеканали маълумотларига кўра, 4 февраль куни эрталаб ҳолати бўйича 20,6 мингдан ортиқ коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолати қайд этилган, улардан 20,4 мингдан ортиғи Хитойда рўйхатга олинган. Ҳалок бўлганлар сони 430 нафарга яқинлашди, улардан 2 таси Гонконг ва Филиппинда. 630 дан ортиқ одам соғайиб кетди. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси Хитойга парвозларни тўхтатди, биринчи чартер рейслари 4 ва 5 февраль кунлари амалга оширилади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив