O‘zbekiston
yangiliklari

Маиший чиқиндиларни ташиш қоидалари белгиланди

Маиший чиқиндиларни ташиш қоидалари белгиланди
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
115
0

2019 йилнинг 8 ноябрида «Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарор 3195-рақам билан Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди. Қарорга мувофиқ, Маиший чиқиндиларни ташиш қоидалари янги таҳрирда тасдиқланиб, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг «Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи ўз кучини йўқотган деб топилди. Қоидаларда, жумладан қуйидагилар белгиланди: маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишни ташкил қилиш тартиби; қаттиқ, суюқ, йирик габаритли ва қурилиш чиқиндиларини юклаш ҳамда ташиш тартиби; маиший чиқиндиларни полигонларга (чиқиндихоналарга) жойлаштириш тартиби; чиқинди ташишга ихтисослаштирилган транспорт воситаларининг ҳаракат йўналишларини белгилаш тартиби; ихтисослаштирилган транспорт воситаси ва унинг экипажига, шунингдек атроф муҳитни муҳофаза қилишга қўйиладиган талаблар.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив