O‘zbekiston
yangiliklari

Махсус автомашиналарга йўл бермаганлик учун жарималарни ошириш таклиф қилинмоқда

Махсус автомашиналарга йўл бермаганлик учун жарималарни ошириш таклиф қилинмоқда
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
103
0

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқидан фойдаланадиган транспорт воситаларининг ўтиб кетишига халақит бергани учун жарима миқдорини энг кам иш ҳақининг 5 дан 10 баробаригача ошириш таклиф қилинмоқда. Ўзбекистон ИИВ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128−5- моддасига тузатишлар киритишни таклиф қилди . Йўл ҳаракати қоидаларининг 21-бандига мувофиқ, ялт-ялт этувчи кўк рангли ёки кўк ва қизил рангли чироқ-маёқчаси ва махсус товушли ишораси ёқилган транспорт воситалари яқинлашиб келаётган бўлса, пиёдалар қатнов қисмидан ўтмасликлари, унда ҳаракатланаётганлари эса, бу транспорт воситаларига йўл беришлари ва зудлик билан қатнов қисмини бўшатишлари керак. Сўнгги вақтларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайдовчиларнинг тез ёрдам машиналарига йўл бермаслиги сабабли тиббиёт ходимлари беморлар олдига кечикиб бораётгани масаласини бир неча марта кўтариб чиқди. ССВ ҳайдовчиларни эҳтиёткор бўлишга ва тез ёрдам хизматига йўл беришга ундаган. "Газета.uz"да реклама Тошкент ИИББ ҳайдовчилар тез ёрдам машиналари сиренасини эшитганларида ўзларини қандай тутишлари кераклиги бўйича тавсияларни эълон қилди. Унда ривожланган мамлакатлардаги каби ҳайдовчилар «қутқарув йўлаги»ни очишлари ҳақида сўз боради. «Газета.uz» фикрича, жарималарнинг кўпайиши вазиятни дарҳол ўзгартиришга олиб келмайди. Ўзбекистонда машиналар фавқулодда хизматлар машиналарини ўтказиб юбориш бўйича якдил фикр шаклланмагани сабабли ССВ тилга олган муаммо кўзга ташланмоқда. Бу масалани ҳал қилиш учун биринчи навбатда ИИВ, ФВВ, ССВ ва бошқа манфаатдор томонлар халқаро тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда фавқулодда хизматлар машиналарини ўтказиб юборишнинг ягона тамойилларини ишлаб чиқиш, жумладан, кўча ва йўлларни тўғри лойиҳалаштириш бўйича келишиб олиши, оддий ҳайдовчиларни ҳам, (сиренани ёқмайдиган ёки уни чорраҳага келгандагина ёқиб оладиган) махсус транспорт воситалари ҳайдовчиларини ҳам ўқитиш бўйича кенг миқёсли кампанияни бошлаши лозим. Германияда тез ёрдам машинасининг ўтиши учун йўлак ҳосил қилиш тўғрисидаги таълимий роликдан намуна (таржимасиз ҳам тушунарли):

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив