O‘zbekiston
yangiliklari

Маҳмуд Муродов навбатдаги жангини Вашингтонда ўтказади

Маҳмуд Муродов навбатдаги жангини Вашингтонда ўтказади
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
97
0

Ўзбекистонлик ММА жангчиси, айни пайтда UFC промоушенида октагонга чиқаётган Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида, UFC Fight Night доирасида ўтказилади. Бу ҳақда спортчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди . Маҳмудга бу сафар америкалик Тревор Смит рақиблик қилади. Ушбу жанг 7 декабрь (Ўзбекистон вақти билан 8 декабрь) куни бўлиб ўтади. 29 ёшли Маҳмуд Муродов шу кунга қадар 29 марта ММА жангларида қатнашган бўлиб, шуларнинг 23 тасида ғалаба қозонган, 6 та жангида мағлуб бўлган. 38 ёшли Смит эса 24 та жангда қатнашган бўлиб, шуларнинг 15 тасида ғолиб бўлган, 9 тасида ютқазган. Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов UFC’даги илк жангини Копенгагенда ўтказиб, италиялик Алессио Ди Кирикони мағлубиятга учратганди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив