O‘zbekiston
yangiliklari

«ЛУКОЙЛ» раҳбар ходими томонидан ишчиларнинг ҳақорат қилинишига расман муносабат билдирди

«ЛУКОЙЛ» раҳбар ходими томонидан ишчиларнинг ҳақорат қилинишига расман муносабат билдирди
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
120
0

«ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ матбуот хизмати 29 октябрь куни Қашқадарё вилоятида жойлашган «Жарқудуқ» мажмуасида рўй берган воқеа юзасидан интернетда тарқалган видеолавҳа юзасидан баёнот берди, дея хабар қилди ЎзА. Баённомага кўра, «Жарқудуқ» мажмуасида маҳаллий электромантёрлар томонидан техник қоидаларга риоя қилинмагани сабаб, жиддий хатоликка йўл қўйилган. Ушбу хатолик туфайли бутун бир жамоани хаётига хавф солиши ва қимматли ускунани носоз аҳволга келтириши мумкин бўлган. Мазкур носоз ҳолат бош энергетик И.А.Шилов томонидан аниқланган ва ускуна созлангунга қадар иш тўхтатиб турилган. Ушбу ходиса оқибатида И.А.Шилов маҳаллий жамоа вакилларига нисбатан ҳақоратли сўзларни ишлатган. Сўнг, И.А.Шилов «ЛУКОЙЛ» ОАЖ (Москва) томонидан касбий этика бўйича мажлисга чақирилган. Текширувлар натижасига кўра, воқеа ҳодиса айбдорларига тегишли чоралар кўрилади, дейилади баёнотда. Шунингдек, баёнотда компаниянинг энг қимматли бойлиги инсонлар эканлиги келтирилган. "Газета.uz"да реклама Жумладан унда «Интернет тармоғига жойлаштирилган жорий йилнинг 29 октябрь куни Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги «Жарқудуқ» газ тайёрлаш мажмуасида рўй берган ҳолат акс этган видеоматериал бўйича дастлабки суриштирув ишлари олиб борилиб, 110 минг вольт юқори кучланишли «Жарқудуқ» подстанциясида электромонтерлар бригадаси ва уларнинг раҳбари томонидан олиб борилаётган ишлар чоғида бригаданинг ўлими, қимматбаҳо ускуналар зарар кўриши ва бутун объектнинг ишдан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган техника хавфсизлиги талаблари қўпол равишда бузилгани аниқланди. Бу бош энергетик И.А.Шилов томонидан аниқланиб, шундан сўнг подстанциядаги ишлар тасдиқланган қоидаларга мувофиқ ҳолатга келтирилгунга қадар вақтинча тўхтатиб қўйилган. Йўриқномага амал қилмаслик оқибатида ўз қўл остидаги ишчиларининг ҳаётига етказилиши мумкин бўлган фожиали оқибатларни англаган ҳолда И.А.Шилов аҳлоқ-одоб меърларидан четга чиқиб, маҳаллий ва хизмат сафаридаги ишчилар шаънига қўпол сўзларни айтган. Ҳозирги вақтда компанияда ички суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан И.А.Шилов «ЛУКОЙЛ» ОАЖ (Москва)нинг Ишбилармонлик этикаси бўйича комиссияси йиғилишига чақиртирилган. Текширув натижалари бўйича мазкур ҳолатнинг барча иштирокчиларига нисбатан айбдорлик даражасини ҳисобга олган ҳолда ва корпоратив талабларга мувофиқ маъмурий жарима чоралари қўлланилади. Ишчи-ходимлар ва аҳоли хавфсизлиги, соғлигини таъминлаш бўйича жамият олдидаги масъулият даражасини англаган ҳолда ЛУКОЙЛ ўз иш фаолиятида саноат хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси соҳасидаги юқори стандартларга амал қилади, белгиланган қоидаларга риоя қилиниши устидан жиддий назорат ўрнатган. Зеро, инсонлар ЛУКОЙЛнинг бебаҳо қадриятидир." Аввалроқ «Жарқудуқ» мажмуасида рўй берган ҳодиса юзасидан компания матбуот хизмати ахборот берган эди. Матбуот хизмати вакили мазкур ходиса юзасидан текширувлар олиб борилаётганини ва компания ходими маҳаллий ходимни қай ҳолатда ҳақорат қилганини аниқлаш кераклигини маълум қилган эди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив