O‘zbekiston
yangiliklari

Лазги рақси Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди

Лазги рақси Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
112
0

Хоразм лазги рақси Ўзбекистоннинг маданий ёдгорлигининг бир қисми сифатида Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳкамов Facebook ижтимоий тармоғида маълум қилди . Бу ҳақдаги қарор 12 декабрь куни Боготада (Колумбия) ЮНЕСКО Номоддий маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ҳукуматлараро қўмитасининг 14-сессиясида қабул қилинди. Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси Умид Шодиев бошчилигидаги мамлакат делегацияси «Лазги» номинацияси тақдимотини ўтказди. Унда Ўзбекистон бой тарих ва беқиёс маданий меросга эга давлат сифатида ЮНЕСКОнинг Репрезентатив рўйхатига ўзбек халқининг яна кўплаб номоддий маданий меросининг ноёб элементларини таклиф қилиши мумкинлиги таъкидланди. Фото: Азиз Абдуҳакимов / Facebook. "Газета.uz"да реклама Жумладан, ўзбек томони бахшичилик санъати ҳамда этник спорт турларини келгуси йилларда ушбу рўйхатга киритиш бўйича ҳаракатларини бошлашини маълум қилди. ЮНЕСКО Номоддий маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ҳукуматлараро қўмитаси лазгини овоз беришсиз Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритишга қарор қилди. Фото: Шухрат Латипов / «Газета.uz». Шундай қилиб, ЮНЕСКО Хоразм рақсини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича зарур чораларни кўриш мажбуриятини зиммасига олди. Бунга қадар эса «Шашмақом» ва «Бойсун туманининг маданий макони» (2008), «Катта ашула» (2009), «Аския» (2014), «Палов маданияти ва урф-одатлари» ҳамда «Наврўз» (2016) мазкур рўйхатдан жой олган. ЮНЕСКО Номоддий маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ҳукуматлараро қўмитаси яна 42 мамлакатнинг маданий мерос элекментларини ўрганиш бўйича ўз фаолиятини давом эттиради.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив