O‘zbekiston
yangiliklari

Кун давомида икки марта метрода поезд ҳаракати тўхтатилиши кузатилди

Кун давомида икки марта метрода поезд ҳаракати тўхтатилиши кузатилди
YANGILIKLAR
17:02, 05 апрель 2020
111
0

30 октябр куни Тошкент метрополитени Чилонзор йўлининг «Мирзо Улуғбек» ва «Буюк ипак йўли» бекатида поездлар ҳаракати жадвалидан чиқиш ҳолати юзага келди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабар берди . 30 октябр куни соат 14:59 да Чилонзор йўлининг «Мирзо Улуғбек» бекатида техник сабабларга кўра йўловчиларга (ҳаракат таркибининг ишламай қолиши сабабли) йўловчилар станцияга чиқарилди. Поездлар ҳаракати жадвалидан чиқиш вақти 7−8 дақиқани ташкил этди. Шу куни, тахминан 16:50 да, вагонлардан бирида шубҳали объект аниқлангани туфайли, «Буюк ипак йўли» бекатида маршрут бекор қилинди. Ҳаракат жадвалидан чиқиш вақти 3 дақиқани ташкил этди. Тошкент метрополитени маъмурияти вужудга келган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўради.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив