Коронавирус беморлари сони 104 нафарга етди, бир киши вафот этди

YANGILIKLAR

Айни вақтгача мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 16 тага ошиб, 104 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Уларнинг 6 нафари 26 март куни Москва-Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар, 7 нафари ҳам 26 март куни Истанбул-Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар орасидан ҳамда 3 нафари беморлар билан мулоқотда бўлганлар орасидан аниқланган. Шунингдек, охирги кун давомида 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.
Fikrlar (0)
Fikr bildirish