O‘zbekiston
yangiliklari

Кореянинг Kobea Group компанияси Ўзбекистондаги биринчи крипто-биржани очади

Кореянинг Kobea Group компанияси Ўзбекистондаги биринчи крипто-биржани очади
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
118
0

20 декабрь куни Жанубий Кореянинг Kobea Group компаниясига Ўзбекистондаги биринчи крипто-биржани очишга лиценция берилди. Ҳужжат крипто-активлар айланмаси соҳасидаги ваколатли орган — президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан тақдим этилди, дея хабар қилди агентлик матбуот хизмати. Kobea Group рақамли иқтисодиётда турли ечимларни, шу жумладан блокчейн технологиясини ишлаб чиқишга ихтисослашган технологик компаниядир. Компания крипто-активлар айланмаси соҳасидаги Ўзбекистон миллий қонунчилигининг барча талабларига, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартларга (ФАТФ тавсиялари ва раҳбарлик ҳужжатларига) мувофиқ равишда крипто-биржа фаолияти билан шуғулланиш ниятида. "Газета.uz"да реклама Spot.uz нашрининг аниқлик киритишича, Ўзбекистон анчадан буён Kobea билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ушбу компания билан блокчейн-академия ҳам ташкил этилмоқда. Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 20 декабрдаги буйруғи билан Крипто-биржа савдосини амалга ошириш қоидалари тасдиқланди. Унда Ўзбекистон резидентлари крипто-биржаларда фақат крипто-активларни сотиш бўйича битимлар тузиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳам белгиланди. Бундан ташқари, крипто-активлар тўлов ёки тўловни қабул қилиш воситаси сифатида ишлатилиши мумкин эмас. Ўтган йилнинг июлида президент Шавкат Мирзиёев рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолаган эди. Унда давлат бошқарувига блокчейн технологияларни жорий этиш, криптобозор ва майнингни ривожлантириш кўзда тутилган. Орадан бир неча ой ўтиб крипто-биржалар фаолияти тартиблари аниқлаб олинди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив