O‘zbekiston
yangiliklari

Khan Academy Oʻzbek — биринчи онлайн таълим платформаси ишга туширилди

Khan Academy Oʻzbek — биринчи онлайн таълим платформаси ишга туширилди
YANGILIKLAR
16:59, 05 апрель 2020
113
0

Тошкентдаги INHA университетида Khan Academy Oʻzbek — ўзбек тилидаги биринчи бепул онлайн платформасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар қилди ХТВ матбуот хизмати. Очилиш маросимида спикерлар томонидан платформа ҳақида тақдимотлар ўтказилиб, жамоа қандай вазифаларни бажариши ва Khan Academy Oʻzbek режалари тўғрисида маълумотлар берилди. Khan Academy Oʻzbek — бу ўзбек тилидаги илк онлайн таълим мактаби. Хан академиясига 2006 йилда америкалик Салмон Хон томонидан асос солинган. У бошқа штатда истиқомат қиладиган жиянига математика бўйича масофадан туриб сабоқ бериш учун дарсларни видео шаклида ёзиб, youtube тармоғига жойлаштириб боради. Бу орада унинг видеосабоқлари бошқа фойдаланувчилар орасида ҳам кенг тарқалади. Шу тариқа академиянинг илк асоси қўйилган. "Газета.uz"да реклама Khan Academy онлайн тарзда мустақил билим олишга мўлжалланган платформа ҳисобланади. У математика, физика, кимё, биология, иқтисодиёт, инглиз тили грамматикаси, тиббиёт, астрономия, молия, тарих каби фанлар бўйича 10 мингдан зиёд видеодарслар ва 100 мингдан ортиқ мавзулаштирилган интерактив машқларни жамлаган жуда катта қамровли платформа бўлиб, ҳар ким ўзи истаган тилда, қулай вақт ва жойда керакли фан бўйича билимларни олиши мумкин. Видеолар 5−6 дақиқалик микромаърузалардан иборат. Ҳар бир видео муайян фан бўйича битта тушунчани тушунтиришга йўналтирилган. Мазкур мавзу юзасидан билимларни синаш учун интерактив машқлар ҳам тақдим этилади. Khan Academy контенти бугунги кунда 36 та тилга таржима қилинган бўлиб, ундан 190 дан ортиқ давлатда 63 миллионга яқин одам фойдаланади. Платформадан фойдаланиш — бепул. Платформани ўзбек тилига ўгириш билан «Bilim Onlayn» ННТ шуғулланади. Бугунги кунга қадар биринчи фан — бошланғич математика видео ва матн материаллари тўлиқ таржима қилинди. Дастлабки 315 та видеодарслар яратилиб, Youtube-каналига юкланди. Uz.khanacademy.org манзилида ишга туширилган gлатформа индивидуаллаштирилган бўлиб, у тескари синфхона методини қўллаш имконини беради. Яъни Khan Academy видеолари ўқувчиларга уйга вазифа қилиб берилиши, синфда эса уларга тушунарли бўлмаган жойларигина муҳокама қилиниши мумкин, дейилади хабарда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив