O‘zbekiston
yangiliklari

Карантин қоидалари 25 мингдан ортиқ ҳолатларда бузилган

Карантин қоидалари 25 мингдан ортиқ ҳолатларда бузилган
YANGILIKLAR
17:15, 05 апрель 2020
140
0

4 апрель соат 09:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда карантин қоидаларига амал қилмаслик ҳолатлари жами 25 057 тани ташкил этган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди. Ҳудудлар бўйича қоидабузарликлар энг кўп Тошкент шаҳрида қайд этилган. 4241 та ҳолатда карантин қоидалари бузилган. Фарғона вилоятида 3 мингта, Тошкент вилоятида 2600 дан ортиқ ва Самарқанд вилоятида деярли 2,5 мингта карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари кузатилган. Қоидабузарликларнинг аксарияти ҳимоя ниқобларини тақмаслик билан боғлиқ. 23 мингдан ортиқ ҳолатларда ҳимоя ниқоблари тақмаган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган. "Газета.uz"да реклама Карантин талабларига риоя қилмаслик ҳолатлари орасида маросимлар ўтказиш ҳолатлари ҳам учрамоқда. ИИВнинг хабар беришича, 3 апрель куни Жиззах вилоятида 1967 й.т. Х.Қ. ўзининг ўғли М.Қ. 28 март куни ҳарбий хизматни ўтаб қайтганлиги муносабати билан ўзининг уйида ўғлининг 24 нафар синфдошларини йиғиб маросим ўтказган. Фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан жавобгарликка тортилган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив