O‘zbekiston
yangiliklari

Канададаги авиаҳалокатда етти нафар ўзбекистонлик вафот этди

Канададаги авиаҳалокатда етти нафар ўзбекистонлик вафот этди
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
95
0

Ўзбекистонлик Отабек Облоқулов ва Бобомурод Набиев, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (жами етти киши) 27 ноябрь куни Онтарио провинциясида (Канада) шахсий енгил моторли самолёт қулаши натижасида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Вашингтондаги элчихонасига таяниб хабар қилди . CBC News маълумотларига кўра, бортда Отабек Облоқулов, унинг турмуш ўртоғи ва 3, 11 ва 15 ёшдаги уч фарзанди, шунингдек, Бобомурод Набиев ва унинг турмуш ўртоғи вафот этди. Облоқулов ва унинг оиласи Миссури-Сити (Техас, АҚШ, Набиев турмуш ўртоғи билан Торонтода (Канада) яшаган. ТИВнинг аниқлик киритишича, ҳалок бўлганлар дам олиш кунини (29 ноябрь куни АҚШда Шукроналик куни сифатида нишонланади) ўтказиш учун Торонтодан Кингстонга йўл олган. Дастлабки маълумотларга кўра, самолётнинг қулашига ноқулай об-ҳаво сабаб бўлган. "Газета.uz"да реклама Канада Транспортда хавфсизлик кенгаши тергов гуҳури ҳодисани ҳодисани ўрганмоқда. Яқин кунларда мутахассислар самолётда аниқланиши мумкин бўлган электрон ускуналар маълумотлари, ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш бўйича қайдлар, учувчининг тайёргарлиги ва бошқа омилларни ўрганмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив