O‘zbekiston
yangiliklari

«Кадастр» ходими 25 минг доллар пора олаётганда ушланди

«Кадастр» ходими 25 минг доллар пора олаётганда ушланди
YANGILIKLAR
17:02, 05 апрель 2020
115
0

Прокуратура ҳузуридаг департамент ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Фарғона вилоятида ўтказган тезкор тадбир давомида пора талаб қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди . «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» давлат корхонаси Олтиариқ туман филиали мутахассиси Э.М. ва бошқалар фуқаро О.Н.дан унга 5 гектар ер майдонини боғдорчилик учун ажратиш ҳақида туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилган. 22 мингАҚШ доллари ва 28,5 млн. сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Э.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик), 28 (жиноят иштирокчиларининг турлари) ва 211- (пора олиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив