O‘zbekiston
yangiliklari

JICA ва Ўзбекистон ҳамкорлик дастурини келишиб олди

JICA ва Ўзбекистон ҳамкорлик дастурини келишиб олди
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
123
0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Токиодаги Акасака қароргоҳида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) президенти Синичи Китаокани қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди . Учрашув аввалида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва устувор дастурларни илгари суришга қаратилган кўп йиллик ҳамкорлик учун JICA раҳбарига миннатдорлик билдирди. Бугунги кунда шерикликдаги лойиҳалар қиймати 4 миллиард доллардан ортиқни ташкил этмоқда. Узоқ муддатли ҳамкорлик бўйича умумий қиймати 3,5 миллиард доллардан зиёд бўлган, жумладан, энергетика, саноат ва қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, экология, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни ўз ичига олган янги дастур ўзаро келишиб олинди. "Газета.uz"да реклама Кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, таълим соҳасидаги алмашинувларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон ва JICA ҳамкорлигидаги ҳар бир лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида «йўл харитаси» ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив