O‘zbekiston
yangiliklari

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосарлари тайинланди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосарлари тайинланди
YANGILIKLAR
16:24, 05 апрель 2020
109
0

Ўзбекистон президентининг 28 январдаги қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосарлари тайинланди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати. Аввал хабар қилганимиздек , Сардор Умурзоқов инвестициялар ва ташқи савдо вазири бўлди. Сунатулла Хусанович Бекенов Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. Фото: invest.gov.uz "Газета.uz"да реклама Лазиз Шавкатович Кудратов Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. Фото: «Газета.uz». Шуҳрат Абдушарифович Вафаев Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди. Шунингдек, Шуҳрат Вафаевга Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи директори вазифасини бажариш ҳам юклатилган. Фото: invest.gov.uz Бадриддин Нурутдинович Абидов Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди, шу муносабат билан ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди. Фото: mft.uz.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив