O‘zbekiston
yangiliklari

Институт ётоқхонасини жиҳозлашдаги талон-торожликлар фош этилди

Институт ётоқхонасини жиҳозлашдаги талон-торожликлар фош этилди
YANGILIKLAR
17:09, 05 апрель 2020
83
0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан Давлат инвестиция дастурига киритилган объектларда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини ўрганиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Ягона буюртмачи хизмати» корхонаси ва «К.o.» МЧЖ мансабдор шахслари, Навоий Давлат педагогика институти ётоқхонасини жиҳозлаш тўғрисидаги ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, ҳақиқий баҳоси 556,1 млн. сўм бўлган 31 турдаги жиҳозлар ва мебеллар тўпламларининг нархларини 2,3 млрд. сўмга ошириб кўрсатиш орқали, 1,7 млрд. сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган . Мазкур ҳолат юзасидан «Ягона буюртмачи хизмати» ИК ва «К.o.» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив