O‘zbekiston
yangiliklari

Илмий фаолият юритувчилар учун 48 кунлик меҳнат таътили берилади

Илмий фаолият юритувчилар учун 48 кунлик меҳнат таътили берилади
YANGILIKLAR
17:02, 05 апрель 2020
119
0

2019 йил 29 октябрда «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида"ги қонун президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди. Қонунга мувофиқ, илм-фан ва илмий фаолият соҳасининг асосий йўналишларидан бири илм-фан ва илмий фаолиятни ривожлантириш орқали миллий иқтисодиёт рақобатбардошлиги ҳамда самарадорлигига эришишдан иборат. Қонун билан қатор ташкилотларнинг илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги ваколатлари белгилаб берилди. "Газета.uz"да реклама Хусусан, Инновацион ривожланиш вазирлиги илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади ҳамда соҳани ривожлантириш масалалари бўйича тегишли ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради. Шунингдек, қонунга кўра, таълим ташкилотида истеъдодларни аниқлаш, танлаш, тарбиялаш бўйича тегишли чора-тадбирлар олиб бориш орқали ёшлар илм-фан ва илмий фаолиятга жалб этилади. Илмий фаолият юритувчи шахслар: инсон ҳаёти ва саломатлиги, атроф табиий муҳитга зарар етказмасликка; кўчирмачиликка йўл қўймасликка, ўзгаларнинг илмий ишланмаларини ўзлаштирмасликка ва ёлғон маълумотларга асосланмасликка; интеллектуал мулк ҳуқуқлари ва илмий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишга мажбурдир. Қонунга мувофиқ, давлат илмий ташкилотларида илмий фаолият юритувчи шахсларга 48 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган ҳамда моддий ёрдамни кўзда тутадиган меҳнат таътили берилади. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Қонундаги илмий фаолият юритувчилар учун меҳнат таътили назарда тутилган қоидалар 2020 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив