O‘zbekiston
yangiliklari

ИИВ марказий аппаратида тайинловлар амалга оширилди

ИИВ марказий аппаратида тайинловлар амалга оширилди
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
119
0

Ички ишлар вазирлигининг марказий аппаратида иккита тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019 йил 16 ноябрдаги буйруғига асосан полковник Бердиалиев Бахтиёр Эркинович Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Тергов фаолиятини ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод етилиб, Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019 йил 16 ноябрдаги буйруғи билан подполковник Қулбеков Ойбек Турсиналиевич Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг ўринбосари — Жиноятларни тергов қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив