O‘zbekiston
yangiliklari

ИД янги етакчисининг номини маълум қилди

ИД янги етакчисининг номини маълум қилди
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
102
0

«Ислом давлат» террористик ташкилоти ўзининг етакчиси Абу Бакр Бағдодийнинг ўлимини тасдиқлади. Абу Иброҳим ал-Ҳошими ал-Қурайший унинг янги етакчиси бўлди, дея хабар қилди Euronews телеканали. Хабар пайшанба куни гуруҳ номидан аудиоёзув шаклида тақдим этилди. Ўтган якшанба куни АҚШ Суриядаги махсус операция вақтида ал-Бағдодий ўлдирилганини маълум қилди. Кейинроқ рейд жараёнида яна олтита жангари, жумладан тўрт аёлнинг ўлдирилгани, ал-Бағдодийнинг эса икки бола билан ўзини портлатиб юборгани маълум бўлди. Ал-Ҳошимий ал-Қурайшийнинг ўз вориси эканини тириклик вақтидаёқ эълон қилган эди. Вашингтон 2011 йилда Абу Бакр аль-Бағдодийнинг боши учун 10 млн доллар, 2017 йилда эса 25 млн доллар ваъда қилганди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив