O‘zbekiston
yangiliklari

Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод қилинди

Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод қилинди
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
103
0

Ўзбекистон ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Муҳиддин Ўткирович Жўраев лавозимидан озод қилинди. 18 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги қарорни имзолади, дея хабар қилди «Газета.uz»нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси. 19 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги ҳужжатни мамлакат бош вазири Абдулла Арипов ўқиб берди. Муҳиддин Жўраев 2018 йил декабри охирида ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Аввал у Сирдарё вилоят ИИБ бошлиғи (2016−2018 йиллар) ҳамда Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани ИИБ бошлиғи (2014−2016) лавозимларида фаолият кўрсатган. ИИВнинг бошқа масъул ходимларининг ҳам лавозимларидан четлаштирилгани ҳақидаги хабарлар келиб тушмоқда. «Газета.uz» айни вақтда фақатгина ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони генерал-майор Дмитрий Валерьевич Паннинг лавозимдан озод қилинганини тасдиқлата олди. Дмитрий Пан. Фото: Postda.uz.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив