O‘zbekiston
yangiliklari

«Hyundai» машиналари 2020 йилдан бошлаб Наманган конвейеридан чиқа бошлайди

«Hyundai» машиналари 2020 йилдан бошлаб Наманган конвейеридан чиқа бошлайди
YANGILIKLAR
17:02, 05 апрель 2020
125
0

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Тошкентда Жанубий Корея компаниялари раҳбарлари билан учрашиб, қўшимча инвестиция шартномасини имзолади. Бу билан вилоятда барпо этилаётган Hyundai тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш заводи қурилиши жадаллаштирилади, дейилади «Халқ сўзи Online» хабарида . Х. Бозоров ва Hyundai Motors компанияси тижорий автомобиллар бўлинмаси вице-президенти Лим Хён Юнг, Hyundai Corporation компанияси тижорий автомобиллар ва темир йўллар бўйича бош директори Пак Ёнг Хван ҳамда Evergreen Motors компанияси вице-президенти Ким Ик Дон қўл қўйган шартномага кўра, «Наманган» эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан жой оладиган Hyundai тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш қўшма корхонасига лойиҳани амалга ошириш жараёнида ҳамда келгуси фаолиятида ЭИЗ иштирокчиларига берилган солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар татбиқ этилади. Йил якунига қадар мазкур йўналишда махсус қарор ҳам қабул қилинади. Кўпчиликни корхона қачон фаолиятини бошлайди, деган савол қизиқтириши табиий. Шартномада Hyundai тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш заводидан илк маҳсулотнинг чиқиши 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга ошиши белгилаб олинди. "Газета.uz"да реклама Айтиш лозимки, Наманганда автомобилсозлик саноатига пойдевор бўладиган мазкур лойиҳа бўйича Жанубий Корея компаниялари вакиллари билан инвестицион шартнома бундан бир йил аввал имзоланганди. Корхонани ишга тушириш билан йилига 2,5 мингта кичик юк машинаси, микроавтобус ҳамда автобуслар ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив