O‘zbekiston
yangiliklari

Хусусий бандлик фирмаси фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилиб жами 12 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди

Хусусий бандлик фирмаси фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилиб жами 12 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
122
0

Korean аnd Migrations xususiy bandlik agentligi жамиятга мурожаат қилган 645 дан зиёд фуқароларнинг ҳар биридан 27 млн сўмдан 32 млн сўмгача бўлган пул маблағларини жамият балансига кирим қилиш йўли билан жами 12 млрд сўмдан ортиқ пул маблағларни қўлга киритиб, ушбу пул маблағларни шахсий манфаатлари йўлида сарфлаб юборишган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати хабар қилди. Айни пайтда хусусий бандлик фирмасининг мансабдор шахсларига нисбатан келиб тушган мурожаатлар юзасидан вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди яъни, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, Корея Республикаси фуқароси Канг Нам Кю ҳам гумондор сифатида жиноят ишига жалб қилинди. "Газета.uz"да реклама Жиноят иши юзасидан олиб борилаётган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида фуқароларнинг мол-мулкини жиноий тажовуздан ҳимоялаш ва МЧЖ фаолиятининг шаффофлигини ўрганиш мақсадида молия-хўжалик фаолияти юзасидан ҳужжатли тафтиш тайинланди. Жамият директори Қахрамон Отақулов, Мусурмон Аликулов ва Одил Кабуловларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан айблов эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиб, жабрланувчиларга етказилган зарарни ундириш чоралари кўрилади. Аввалроқ Human бандлик агентлиги 52 фуқарони хорижда ишга жойлаштиришга ваъда қилиб, жами 1,67 млрд сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани маълум қилинган эди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив