O‘zbekiston
yangiliklari

Хориждаги сайлов участкалари рўйхати эълон қилинди

Хориждаги сайлов участкалари рўйхати эълон қилинди
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
119
0

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ва консулхоналари қошида ташкил этилган сайлов участкалари рўйхатини эълон қилди. Рўйхатдан участкалар манзиллари ва боғланиш учун маълумотлар ҳам жой олган. Бу каби участкалар сони 53 тани ташкил этади. Уларнинг энг кўпи Россияда — Владивосток, Екатеринбург, Новосибирск, Ростов-на-Дону, Санкт-Петербург, Қозондаги бош консулхоналар ва Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида жойлашган. Қозоғистонда учта сайлов участкаси очилмоқда — Олма Ота ва Оқтовдаги бош консулхоналар ҳамда Нур-Султондаги элчихонада. "Газета.uz"да реклама АҚШда иккита участка очилмоқда — Нью-Йоркдаги бош консулхона ва Вашингтондаги Ўзбекистон элчихонасида. Эслатиб ўтамиз, хорижда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловларида консуллик ҳисобидан туриш-турмаслигидан қатъи назар овоз беришлари мумкин. Хориждаги фуқаро сайловчилар рўйхатига кириш учун сайлов участкасига ёзма мурожаат қилиши ёки сайловга 15 кун қолгунгача муддатда ТИВ расмий сайти орқали сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисидаги электрон аризани сайлов участкаси комиссиясига юбориши лозим. Бунинг учун фамилия, исм ва шарифи, туғилган сана, Ўзбекистондаги энг охирги доимий яшаш жойи, хориждаги яшаш манзили, телефон рақами ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини кўрсатиб ўтиш талаб қилинади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив