O‘zbekiston
yangiliklari

Хоразмда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаган икки қурувчи ток уришидан вафот этди

Хоразмда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаган икки қурувчи ток уришидан вафот этди
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
102
0

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани Боғдор маҳалласида жойлашган мактабгача таълим муассасаси биносида таъмирлаш ишларини олиб бораётган ёлланма ишчиларни электр токи урди. Ҳодиса хавфсизлик қоидаларига амал қилинмагани сабабли содир бўлди, дея хабар берди Postda.uz нашри. Қайд этилишича, Хонқа тумани Катта куч маҳалласида яшовчи уч йигит биргаликда кўтарган темирдан ясалган ҳавоза вақтда тепадан ўтган электр симига тегиб кетган. Оқибатда уларни электр токи урди. Йигитлардан иккиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Яна бири шифохонага ётқизилди. Айни пайтда ҳолат юзасидан суриштирувни прокуратура олиб бормоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив