O‘zbekiston
yangiliklari

Хоразм миллий табиат боғи ташкил этилади

Хоразм миллий табиат боғи ташкил этилади
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
118
0

«Хоразм миллий табиат боғи ташкил қилиш тўғрисида"ги ҳукумат қарори 2019 йилнинг 14 декабрида қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди. Қарорга мувофиқ, Хоразм вилоятининг Урганч, Хонқа, Хива, Янгибозор ва Ҳазорасп туманларида умумий майдони 21687,5 гектар бўлган Хоразм миллий табиат боғи ташкил этилади. Табиат боғи Давлат экология қўмитасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Шунингдек қарор билан, Хоразм миллий табиат боғига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериладиган ер участкаларининг майдони ҳамда табиат боғининг қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари учун ажратиладиган ер майдонлари тасдиқланди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив