O‘zbekiston
yangiliklari

Хонободда жанговар қирувчи самолётлар иштирокида ўқув машғулоти бўлиб ўтди

Хонободда жанговар қирувчи самолётлар иштирокида ўқув машғулоти бўлиб ўтди
YANGILIKLAR
16:08, 05 апрель 2020
108
0

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округидаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисмда амалий парвоз машқлари ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди . Само лочинлари Хонобод қўрғончасида жойлашган ҳарбий аэродромда СУ-25, СУ-27 ва МИГ-29 жанговар қирувчи самолётлари ёрдамида кундузги ва тунги машқларни бажарди. Охирги йилларда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларини янада такомиллаштириш, ҳарбий учувчиларнинг профессионаллик даражасини ошириш, авиация ҳамкорлигидаги дала-ўқув машғулотларини реал вазиятларга яқинлаштирган ҳолда олиб бориш ва унинг имкониятларидан унумли фойдаланиш бўйича самарали ишлар қилинди. "Газета.uz"да реклама Ҳар бир амалий машқларга киришишдан олдин учувчилар ўша машқни парвоз қилиши кўзда тутилган ҳудуднинг 3D форматидаги электрон тасвирда замонавий симуляция тренажёрлари ёрдамида машқ қилишади. Маҳоратли ва тажрибали ҳарбий учувчилар самода турли усулларни қўллаб, ердаги берилган нишонларни яксон қилди. Жанговар қирувчи самолётлар қўниш йўлагига кирганда, маълум муддатдан кейин улар орқасидан парашют очилиб, учиш аппаратлари тўхташини секинлаштиришга ёрдам беради. Ҳарбий учувчилар буни «тормозлаш парашюти» деб аташади. Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари шахсий таркиби қўшин ва моддий воситаларни ҳаво орқали ташиш, ҳаво разведкасини юритиш, муҳим объектларни душманнинг ҳаводан берадиган зарбасидан ҳимоя этиш, самодан туриб душманнинг авиация ва қуруқликдаги қўшинларини яксон қилиш, давлат ва ҳарбий-бошқарув тизими, фронторти ва ҳарбий-иқтисодий қудратга молик объектларни, транспорт коммуникацияларини авиацион жиҳатдан қўллаб-қувватлаш каби вазифаларни бажаради.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив