O‘zbekiston
yangiliklari

Хитойга Ўзбекистон анорини экспорт қилишга рухсат берилди

Хитойга Ўзбекистон анорини экспорт қилишга рухсат берилди
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
110
0

Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши бош вазири Ли Кэцяннинг жорий йил 1−2 ноябрь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи давомида икки давлат ўртасида мева экспорт-импортини амалга ошириш билан боғлиқ 2 та муҳим келишув ҳужжати имзоланди, дея хабар қилди «Ўздавкарантин» инспекцияси матбуот хизмати. Имзоланган биринчи келишувга кўра, меваларни автотранспортларда учинчи мамлакат ҳудудидан транзит орқали Хитойга экспорт қилиш имконияти яратилди ва буни амалга ошириш бўйича талаблар белгиланди. Талабларни бажариш орқали, эндиликда тадбиркорлар янги узилган (Хитойга экспорт қилинишига рухсат этилган) меваларни Қозоғистон орқали Харгос ва Алашанкоу ҳамда Қирғизистон орқали Иркештам ва Тургарт чегара ўтказиш пунктларидан Хитойга автотранспортларда олиб ўтишлари мумкин бўлади. Келишувда шунингдек, экспорт қилинадиган маҳсулотлар бўйича асосий талаблар сифатида қуйидагилар санаб ўтилган: "Газета.uz"да реклама мевалар хавфли зараркунанда касаллик ва бегона ўтлардан ҳоли бўлиши; маҳсулотлар ўсимликлар карантини инспектори назорати остида автотранспортга юкланиши, муҳрланиши ҳамда тегишли маълумотлар фитосанитар сертификатда акс эттирилиши лозимлиги; маҳсулотлар транзит орқали олиб ўтилаётганда автотранспорт бирлигининг муҳри бузилмаганлиги, маҳсулотлар қадоғи ўзгартирилмаганлиги, унга зарар етказилмаганлиги ва ҳ.к. Шу билан бирга, хитойлик юқори мартабали меҳмон ташрифи давомида анор мевасини Хитойга экспорт қилиш бўйича ҳам келишув имзоланди. Мазкур келишувда анорни экспорт қилувчиларга нисбатан қуйидаги асосий талаблар белгиланган: мева етиштириладиган боғлар, қадоқлаш цехлари, совутгичда сақлаш шароитлари Хитой ва Ўзбекистон карантин хизматларининг биргаликдаги рўйхатидан ўтказилиши ва экспортга юклашдан олдин фитосанитар назоратдан ўтказилиши; мева зарарли организмлардан (кароб куяси, олма мевахўри, анор мевахўри, ток баргўровчиси, комсток қурти) ҳоли ҳудудларда етиштирилган бўлиши; мева етиштириладиган боғлар ва қадоқлаш цехлари Халқаро сертификатциялар (GAP) тизимини қўллашлари (тавсия этилади); мева етиштириладиган боғлар Ўзбекистоннинг ўсимликлар карантини инспекторининг доимий назоратида бўлиши, қайта ишлаш, қадоқлаш, сақлаш ва ташиш инспектор назорати остида амалга оширилиши; қадоқлаш жараёнида анор ҳар қандай зарарли организмлардан, жумладан, ҳашарот ва каналардан ҳоли ҳамда чириган ва шакли бузилган мевалар, барглар, илдизлар, тупроқлар, ўсимлик қолдиқларидан тозаланган бўлиши; қадоқлар тоза, аввал ишлатилмаган бўлиши, алоҳида сақланиши, ҳар бир қути мева номи, экспорт қилаётган мамлакат, маҳсулот етиштирилган ҳудуд, боғ, қадоқлаш цехи номи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда маркировкаланган бўлиши лозим. Маълумот ўрнида: ҳозирги кунга қадар, Хитойга 12 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулоти экспортига рухсат олишга эришилган бўлиб, ҳозирда қўшимча равишда 15 та маҳсулотлар экспортига рухсат олиш бўйича музокаралар давом этмоқда. Экспортга рухсат этилган маҳсулотлар: гилос, қовун, аччиқ қалампир, анор, мош, қобиқсиз грек ёнғоғи, ширин ва аччиқ бодом, узум данаклари, кунжут, шунингдек қуритилган маҳсулотларлардан: майиз, ўрик қоқиси. Рухсат олиниши кутилмоқда: узум, лимон, хурмо, олма, анжир, олхўри, шафтоли, тарвуз, пиёз, ловия, ерёнғоқ, шунингдек, қуритилган маҳсулотлардан: аччиқ қалампир, олхўри.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив