O‘zbekiston
yangiliklari

Хитойдан келганларнинг бир қисми карантиндан сўнг уйларига кузатилди

Хитойдан келганларнинг бир қисми карантиндан сўнг уйларига кузатилди
YANGILIKLAR
17:11, 05 апрель 2020
118
0

Аввалроқ Хитойдан Ўзбекистонга эвакуация қилинган ва «Бўстон» санаториясида икки ҳафталик карантинда бўлган 294 фуқаро уйларига кузатилди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Вирусологик таҳлил натижалари фуқароларнинг ҳеч бирида коронавирус инфекцияси мавжуд эмаслигини кўрсатди. 4−6 февраль кунлари Пекиндан Тошкентда тўртта рейс билан жами 584 ватандош эвакуация қилинган эди. Уларнинг 459 нафари эркак, 125 нафари аёллардир. Карантин муддати якунига етиши муносабати билан чоршанба ва пайшанба кунлари бошқа тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган фуқаролар ҳам уйларига кузатилади, дея аниқлик киритди ССВ.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив