O‘zbekiston
yangiliklari

Хитойда коронавирус қурбонлари сони 106 кишига етди

Хитойда коронавирус қурбонлари сони 106 кишига етди
YANGILIKLAR
17:09, 05 апрель 2020
102
0

27 январь куни кечқурунга келиб Хитойнинг 30 минтақасида янги турдаги коронавирус келтириб чиқарган пневмонияга чалиниш билан боғлиқ 4515 та ҳолати қайд этилди. Вафот этганлар сони эса 106 кишига етди, дея хабар қилди «Синьхуа» ахборот агентлиги. Хитой расмийларига кўра, 976 нафар беморнинг аҳволи оғир, 60 киши касалхонадан чиқарилди. Яна 6973 кишининг ушбу вирусга чалинганликда шубҳа қилмоқда. Бир кунда 1771 та касалликка янги чалиниш ҳолати тасдиқланди, 26 киши вафот этди (Хэбей вилоятида 24, Пекинда 1, Хайнань провинциясида 1 киши). Беморлар билан яқин алоқада бўлган 44,1 минг киши шифокорлар назорати остида қолмоқда. Шунингдек, Гонконгда саккиз, Макаода етти киши ва Тайванда беш кишининг касаликка чалингани тасдиқланди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив