O‘zbekiston
yangiliklari

Халқ таълими вазири ўқувчилар учун ID-карталар жорий этилиши ҳақида маълумот берди

Халқ таълими вазири ўқувчилар учун ID-карталар жорий этилиши ҳақида маълумот берди
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
112
0

Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 7 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида мамлакатда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) бўйича мактаб ўқувчиларини идентификация қилиш тизимини жорий этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди. Президентнинг 2018 йилдаги қарори билан 2020 йил 1 январдан бошлаб банк ва бошқа тизимлар билан интеграция қилинган ўқувчилар идентификация карталарини бериш йўлга қўйилиши лозим. Вазир жорий йилдан битирувчи ўқувчиларга мактабни тамомлаганлик тўғрисидаги шаҳодатномалар паспортларидаги ЖШШИРни ўз ичига олган битирувчилар маълумотлар базаси асосида тақдим этилгани айтиб ўтди. Бу келгусида битирувчиларнинг қайси ОТМларга кирганини мактаблар кесимида таҳлил қилишга имкон беради. "Газета.uz"да реклама «OpenEMIS (таълимни бошқаришнинг очиқ ахборот тизими — таҳр.) тизими жорий этиш вақтида биз ҳар бир ўқувчи учун алоҳида ўзига хос код тайинлаймиз. Уни ЖШШИР деб атамаймиз, чунки ҳозирча қонуний асослари йўқ… Биз ҳозирча ота-оналарнинг ЖШШИРларидан фойдаланамиз. Паспорт олиши билан уларнинг ЖШШИРларини тизимга киритамиз», — деди Шерзод Шерматов. «Параллел равишда тўлов тизимини жорий этиш учун банк соҳаси билан ишлаяпмиз. Биз бу ғояни EDUcard сифатида бошладик. Ҳозир ID-карталар ўрнига бола осонроқ фойдаланиши мумкин бўлган бошқа ниманидир жорий этишни ўйламоқдамиз. Нима учун? Чунки ота-оналар болаларига пул беришади. Бола бу пулни тушлик ёки, дейлик канцелярия маҳсулотлари сотиб олиш учун эмас, балки бошқа мақсадлар учун ишлатмоқда. Алоҳида EDUcard тўлов тизимининг жорий этилиши эса ота-оналарда фарзандлари ушбу маблағларни фақат мақсадли ишлатишига ишонч ҳосил қилишга имкон беради», — деди вазир. Шерзод Шерматов тўлов тизимига босқичма-босқич болалар учун хизматлар тақдим этувчи барча провайдерларнинг қўшилишини ҳам маълум қилди. Ушбу лойиҳа концепцияси тайёр, ҳозирда сармоядорлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив