O‘zbekiston
yangiliklari

Халқлар дўстлиги майдонидаги қурилишлар сабабли ноқулайликлар бўлиши маълум қилинди

Халқлар дўстлиги майдонидаги қурилишлар сабабли ноқулайликлар бўлиши маълум қилинди
YANGILIKLAR
15:53, 05 апрель 2020
101
0

Тошкент ҳокимияти аҳоли ва пойтахт меҳмонларини Халқлар дўстлиги майдонидаги қурилиш ишлари муносабати билан марказий кўчаларда вужудга келиши кутилаётган ноқулайликлар тўғрисида огоҳлантирди. «Амалга оширилаётган шу ва бошқа қурилиш ишлари давомида юзага келаётган ноқулайликларни тўғри тушунишларини сўраймиз», — дейилади шаҳар маъмурияти хабарида. Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев таклифи билан 1941−1945 уруш йилларида Тошкентга эвакуация қилинган 15 нафар етим болани асраб олган Шомаҳмудовлар оиласи ёдгорлигини майдонга қайтарилмоқда. Майдонга Ўзбекистоннинг улкан байроғи илинадиган 60 метрлик флагшток ҳам ўрнатилади. Шунингдек, ҳозирда «Истиқлол» деб номланган санъат саройига ва «Бунёдкор» метро бекатига «Халқлар дўстлиги» номи, пойтахт кўчаларидан бири Шомаҳмудовлар номини қайтаришга қарор қилинди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив