O‘zbekiston
yangiliklari

«Гулшан» боғи ҳудудида шифохона қурилади

«Гулшан» боғи ҳудудида шифохона қурилади
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
115
0

Тошкентда 4 та кўп тармоқли клиника қуриш режалаштирилмоқда, дея хабар қилди пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати. Маъмурият қурилишларнинг зарурлигини Тошкентда аҳоли сони кўпайиб бораётганлиги сабабли тиббиёт хизматларига эҳтиёж ҳам ортиб бораётгани билан изоҳлади. Улар 1-Тиббиёт Академияси, Боровский номидаги тиббиёт коллежи, 2-Тиббиёт Академияси ҳамда Мирзо Улуғбек туманидаги «Гулшан» боғи ҳудудларида барпо этилиши режалаштирилган. Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги «Гулшан» боғи ҳозирги кунда қаровсиз аҳволга келган, дейилади хабарда. Унинг ҳудудида кўп тармоқли тиббиёт клиникаси қурилиши баробарида атрофи ҳам ободонлаштирилади. Қурилиш-лойиҳа ишлари боғдаги дарахтларни инобатга олган ҳолда олиб борилади. Президент қарори билан эълон қилинган мораторийга зид келмаган ҳолда катта дарахтлар жойида қолиб, кичик дарахтар периметр бўйлаб бошқа жойларга ўтказилади. Буни амалга ошириш мақсадида махсус техника харид килинган. «Гулшан» боғи. 2018 йил 17 март. Манба: Farida Chariff / Facebook. "Газета.uz"да реклама Facebook ижтимоий тармоғидаги ушбу хабарлар остига шаҳарликлар боққа тегинмасликни, шифохонани бошқа жойга қуришни сўрамоқда. Масалан, кичик бозорлар ёки ташландиқ автотураргоҳлар, шунингдек, икки қаватли оилавий ёки стоматологик шифохоналардан бирига жойлаштириш имкониятларини кўриб чиқиш таклиф қилинмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив