O‘zbekiston
yangiliklari

Гулнора Каримованинг чет эллик адвокатига Ўзбекистонга киришга рухсат берилмади

Гулнора Каримованинг чет эллик адвокатига Ўзбекистонга киришга рухсат берилмади
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
122
0

Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримованинг манфаатлари ҳимоясида қатнашаётган адвокатлар хусусида келиб тушаётган кўплаб сўровлар юзасидан расмий баёнот берди . Адвокатларнинг барчаси Гулнора Каримованинг яқин қариндошлари томонидан ёлланган бўлиб, тегишли тартибда адлия органлари томонидан берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган Ўзбекистон фуқароларидир, дейилади баёнотда. Адвокатлар билан барча муносабатлар Жиноят-процессуал кодекси нормалари асосида амалга ошириб келинмоқда ҳамда улар томонидан ўз мижозлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишда чекланганликлари хусусида бирон-бир шикоят ва илтимоснома келиб тушмаган. "Газета.uz"да реклама «Ўзини Гулнора Каримованинг адвокати сифатида таништириб келаётган Грегуар Манжа хусусида шуни маълум қиламизки, амалдаги қонунчиликка кўра чет эл адвокатларининг Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатиши назарда тутилмаган», — дейилади баёнотда. Қайд этилишича, айни вақтда, чет эллик адвокат Грегуар Манжанинг Швейцария ҳукумати томонидан берилган мандати Гулнора Каримовага нисбатан Швейцарияда олиб борилаётган жиноят иши билан чегараланган бўлиб, унинг Ўзбекистонга келиши фақатгина Швейцария ҳукуматининг ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимосномаси асосида амалга оширилган эди. Ўз мижози билан учрашиш учун яратиб берилган имкониятларни суиистеъмол қилган Грегуар Манжа бузғунчилик характеридаги ҳаракатларни амалга ошириб, олдиндан ёлғонлиги маълум бўлган Ўзбекистон пенитенциар муассасалари ҳақидаги бўҳтон маълумотларни пиар мақсадида тарқатишда ифодаланган адвокатларнинг умумэътироф этилган этика қоидаларининг бузилишига йўл қўйган. Ваҳоланки, пенитенциар муассасалар халқаро ҳуқуқни ҳимояловчи ташкилотлар учун ҳам очиқ бўлиб, уларнинг мониторинг ҳисоботлари мунтазам равишда чоп этиб борилади. Шунга кўра, ўзбек тарафи мутаносиб чора тариқасида Грегуар Манжанинг Ўзбекистонга киришига рухсат беришни рад этишга мажбур бўлди. Гулнора Каримованинг Швейцариядаги жиноят иши бўйича бошқа жиноий шерикларининг чет эл адвокатлари Ўзбекистондаги ўз мижозлари билан чекловсиз муносабатни қўллаб-қувватлаб келмоқдалар.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив