O‘zbekiston
yangiliklari

Гулистонда авто устахонада учта машина ёниб кетди

Гулистонда авто устахонада учта машина ёниб кетди
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
123
0

Кеча, 28 ноябрь куни соат 05:59 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри, Намуна маҳалласининг Бунёдкор кўчасида жойлашган, якка тартибдаги тадбиркор Б.Жумабоевга тегишли автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасида ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган. Бу ҳақда Zarnews.uz хабар берди . Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар кўрсатилган манзилга 3 дақиқада етиб борган ва ёнғин соат 06:07да ўраб олиниб, соат 06:34да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғиндан устахона биносининг 100 квадрат метр майдони сақлаб қолинган ва қўшни биноларга аланга ўтиб кетиши олди олинган. Ҳалок бўлган ва тан жароҳати олганлар йўқ. "Газета.uz"да реклама Ёнғин оқибатида устахона ички қисмининг 30 квадрат метр майдонида ва ичида бўлган таъмирлашга олиб келинган 3 та енгил автомобил — фуқаро Ш. Ю.га тегишли «Лассети», фуқаро Х.М.га тегишли «ВАЗ 21−011» ҳамда фуқаро О.Б.га тегишли «ВАЗ 2106» тўлиқ ёнган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив