O‘zbekiston
yangiliklari

Грецияда илк бор аёл киши президентликка сайланди

Грецияда илк бор аёл киши президентликка сайланди
YANGILIKLAR
17:08, 05 апрель 2020
84
0

Греция парламенти чоршанба куни президентлик лавозимига Катерина Сакелларопулу номзоди учун овоз берди, деб хабар берди «ТАСС». Бунга қадар у Давлат кенгаши — Олий маъмурий суд раиси бўлган. Унинг учун ҳукмрон ўнг марказ «Янги Демократия» партияси, СИРИЗА радикал чап кучлар коалицияси ва чап «Ўзгаришлар ҳаракати» асосий мухолифатчи партиялар депутатлари овоз берди. 63 ёшли судя номзодини Греция бош вазири Криакос Митсотакис илгари сурди. Катерина Сакелларопулу мамлакат тарихидаги энг юқори давлат лавозимини эгаллаган биринчи аёл бўлди. Конституцияга кўра, Греция парламент республикаси ҳисобланади. Давлат раҳбари президент бўлиб, асосан маросим вазифаларни бажаради, асосий ҳокимият бош вазирнинг қўлида. Кетрин Сакелларопулeнинг қасамёд маросими 14 март куни парламент ялпи мажлисида бўлиб ўтади. Амалдаги президент Прокопис Павлопулос 2015 йилда беш йилга сайланган ва 13 мартда унинг ваколати тугайди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив