O‘zbekiston
yangiliklari

ФВВга янги матбуот котиби тайинланди

ФВВга янги матбуот котиби тайинланди
YANGILIKLAR
16:59, 05 апрель 2020
101
0

Катта лейтенант Мурод Содиқов матбуот хизмати бошлиғи — Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати. Мурод Содиқов (1984 й. т.) — Давлат санъат ва маданият институтини (2009) тамомлаган. 2004 йилдан 2019 йилга қадар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси телеканалларида тележурналист сифатида фаолият кўрсатган. Тайинловга қадар сўнгги икки йилда «Ўзбекистон 24» телеканалида сиёсий шарҳловчи бўлиб ишлаган. Аввалроқ ички ишлар ва мудофаа вазирликларига ҳам янги матбуот котиблари тайинланган эди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив