O‘zbekiston
yangiliklari

ФВВ: қидирув-қутқарув ишлари якунланди

ФВВ: қидирув-қутқарув ишлари якунланди
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
118
0

Ўзбекистон ФВВ 18 декабрь куни Тошкентда метронинг Юнусобод йўналиши давомини узайтириш бўйича қурилиш майдончасида тупроқ ўпирилиши рўй берган жойда қидирув-қутқарув ишлари якунига етгани ҳақида хабар қилди . ФВВ матбуот хизмати маълумотларига кўра, тупроқ остидан олти нафар қурувчининг жасадлари чиқариб олинди. Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи билан ташкил этилган Ҳукумат комиссияси ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ҳамда бартараф қилиш ишлари жадал давом эттирилмоқда, мазкур ҳолатнинг вужудга келишига сабабчи бўлган ва йўл қўйган масъул ташкилот ва шахслар аниқланмоқда, дейилади хабарда. "Газета.uz"да реклама Шунингдек, лойиҳани амалга ошириш жараёнида шу ва бошқа кўнгилсиз ҳолатлар такрорланишини олдини олиш юзасидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар яшаш манзилига етказилди. Пудратчи-қурувчи ташкилотлар томонидан уларнинг оила-аъзолари ва яқинларига 100 миллион сўмлик дастлабки товон пуллари тўлаб берилди. Шу билан бирга, амалдаги қонунчиликка асосан қўшимча компенсация пуллари тўлаб берилади. «Газета.uz» мухбирининг хабар беришича, ҳодиса рўй берган жой атрофида ёпиб қўйилган кўчалар транспорт ҳаракати учун очилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив