O‘zbekiston
yangiliklari

Фуқаролардан дачаларга бормай туриш сўралди

Фуқаролардан дачаларга бормай туриш сўралди
YANGILIKLAR
17:14, 05 апрель 2020
124
0

ИИВ Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси фуқаролардан Тошкент вилояти ва республиканинг бошқа ҳудудларида хусусий тартибда ижарага берилаётган дала ҳовлиларга бормасликни сўради. «Дала ҳовлиларнинг қисқа муддатларга ижарага берилиши, уларга турли ҳудудлардан фуқароларнинг ташриф буюриши, аксарият дала ҳовлиларда дезинфекция тадби рлари талаб даражасида олиб борилмаслиги ва санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилинмаслиги каби ҳолатлар ушбу жойларда вирусли инфекциялар юқиши ва тарқалишининг юқори хавфини келтириб чиқаради», — дейилади хабарда. Бошқарма карантин вақтида энг хавфсиз жой фуқаро яшаб турган уй эканини эслатиб ўтди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив