O‘zbekiston
yangiliklari

Фарғона йўли кўчаси бўйлаб метробуслар қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

Фарғона йўли кўчаси бўйлаб метробуслар қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда
YANGILIKLAR
17:12, 05 апрель 2020
110
0

Тошкентда Фарғона йўли кўчасини реконструкция қилиш ишлари доирасида эски трамвай йўли ўрнида тезкор автобуслар қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари даврон Хидоятов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. 21 февраль куни ушбу лойиҳа бошқалари қаторида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган эди. «Бу ерда авваллари трамвай йўли ўтган бўлиб, бугунги кунда у демонтаж қилинган. Ҳеч қандай тўсиқларсиз ҳаракатланадиган тезюрар метробусларни қўйиш таклиф қилинмоқда», — деди ҳоким ўринбосари. BRT (bus rapid transit -тезюрар автобус) тармоғининг Тошкент автомобиль ҳалқа йўлидан Кичик автомобиль ҳалқа йўлига қадар давом этиши кутилмоқда. Ушбу участканинг умумий узунлиги эса 6,6 км ни ташкил этади. «Газета.uz»да мавжуд бўлган маълумотларга кўра, бошқа йўналишларда ҳам BRT тармоқларини ишга тушириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив