O‘zbekiston
yangiliklari

Фарғона вилоятида юқори синф ўқувчиси учинчи синф ўқувчисини зўрлади

Фарғона вилоятида юқори синф ўқувчиси учинчи синф ўқувчисини зўрлади
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
122
0

Фарғона вилоятидаги туманлардан бирида мактабнинг 3-синф ўқувчиси худди шу мактабнинг 11-синф ўқувчиси томонидан зўрланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати «Газета.uz»га. Ҳодиса сентябрь ойи бошида қурилиши якунига етказилмаган ер участкасидаги вагонда содир бўлган. Жабрланувчининг сўзларига кўра, юқори синф ўқувчиси кимдир воқеадан хабардор бўлса сўйиб ташлаш билан қўрқитган. Ноябрь ойида ўтказилган экспертизалар ҳужум қилган ўқувчининг жиноятга алоқадор эканини тасдиқлади. Ўсмир Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисмида (жабрланувчининг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) бўйича айбини тўлиқ тан олди. 26 ноябрь куни унга нисбатан судгача уй қамоғи шаклидаги чеклов чораси қўлланилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив