O‘zbekiston
yangiliklari

Фарҳод Саломов Халқ банки раиси бўлди

Фарҳод Саломов Халқ банки раиси бўлди
YANGILIKLAR
17:02, 05 апрель 2020
118
0

Фарҳод Исломович Саломов Халқ банки бошқаруви раиси этиб тайинланди, дея хабар қилди банк матбуот хизмати. Саломов 2018 йилнинг сентябридан буён Халқ банки раҳбари ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. У апрелда банк раҳбари бўлган Муродилла Эшматов ўрнига тайинланди. Фарҳод Саломов (1979 й. т.) — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (2001) ва АҚШдаги Колорадо университети (2005) битирувчиси. Банк тизимидаги фаолиятини 2001 йилда бошлаган. Ўзбекистонга қайтгунга қадар U.S. Bank (АҚШ) банкида жараёнлар учун барқарор ечимлар бошқармаси ижрочи директори лавозимида фаолият кўрсатган. Бунга қадар Халқ банкининг Тошкент Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган Дилмурод Акромович Нуритдинов Халқ банки раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив