O‘zbekiston
yangiliklari

Ёшлар иттифоқи Абдуллоҳ Тоҳиров билан боғлиқ хабарларга муносабат билдирди

Ёшлар иттифоқи Абдуллоҳ Тоҳиров билан боғлиқ хабарларга муносабат билдирди
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
124
0

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи сўнгги кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Абдуллоҳ Тоҳиров билан боғлиқ хабарлар тарқалганига муносабат билдирди . «Ёшлар иттифоқи мазкур вазият бўйича бир неча кун аввал ўрганиш ишларини бошлаган. Бизга маълум қилишларича, Абдуллоҳ Тоҳиров иши билан Ички ишлар вазирлиги эмас, балки бошқа идора шуғулланмоқда ва тез орада бу ҳолат бўйича расмий маълумот берилади», — дейилади баёнотда. Хабарда қайд этилшича, Ёшлар иттифоқи имкони борича Абдуллоҳ ва унинг яқинларига ёрдам қўлини чўзишга тайёр. Айни вақтда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан ҳолатга ойдинлик киритиш ва аниқ тафсилотлар олишга ҳаракат қилмоқда. "Газета.uz"да реклама «Биз жараённинг очиқ ва шаффоф ўтиши, ҳолат билан боғлиқ аниқ маълумотларнинг жамоатчиликка тезроқ тақдим қилинишини истаб қоламиз», — дейилади баёнотда. Эслатиб ўтамиз, Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида истиқомат қилувчи 20 ёшли Абдуллоҳ Тоҳиров 26 октябрь куни вилоят Ички ишлар бошқармасига чақирилганидан сўнг бедарак йўқолди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив