O‘zbekiston
yangiliklari

Ер ости йўллари ва автотураргоҳларда савдо қилишни тақиқлаш таклиф этилмоқда

Ер ости йўллари ва автотураргоҳларда савдо қилишни тақиқлаш таклиф этилмоқда
YANGILIKLAR
17:07, 05 апрель 2020
126
0

Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистонда чакана савдо қоидаларига ўзгартишлар киритишни таклиф қилди . Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги қарори лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамалари 8 январга қадар давом этади. Ҳужжатда товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) ер ости йўлларида, кўприкларда, автомобиль йўлларининг қатнов қисмларида, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида cотиш тақиқлаш таклиф қилинмоқда. Ушбу қоидани бузганлик учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик жорий этилиши мумкин. Бундан ташқари, товарлар (маҳсулотлар) ва хизматларни бозорга кириш ва чиқиш йўлакларида, бозор ҳудудидаги автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида сотишни ҳам тақиқлаш режалаштирилмоқда. Таклиф этилаётган чоралар бозорлар ҳамда уларга туташ ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда қонунийлик тамойилига риоя этилишини кучайтиришга қаратилган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив