O‘zbekiston
yangiliklari

Enter Engineering компаниясининг 65 ходими овқатдан заҳарланди

Enter Engineering компаниясининг 65 ходими овқатдан заҳарланди
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
123
0

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида UzGTL синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича завод қурилиши учун барпо этилган шаҳарчада яшаётган Enter Engineering компанияси ходимлари овқатдан оммавий заҳарланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаев маълум қилди . 13 декабрь куни соат 8:30 дан 16:30 гача вилоят Юқумли касалликлар шифохонасига 9 нафар ва Нишон тез тиббий ёрдам илмий марказига 2 нафар ишчилар кўнгил айниши, қайд қилиш, ични тез-тез кетиши, тана ҳароратини кўтарилиши, совуқ қотиш каби касаллик белгилари билан мурожаат қилган. Уларга овқатдан заҳарланиш «Ўткир гастроэнтерит» ташхиси қўйилиб, шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳолат бўйича Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошчилигида штаб ташкил этилган. Овқатдан заҳарланиш келиб чиқишига гумон қилинган таомдан истеъмол қилган ишчилар тузилган комиссия томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган. 14 декабрь соат 7:00 ҳолатида ўтказилган тиббий кўрик давомида яна 54 нафар ишчилар фаол аниқланиб шифохоналарга олиб келинган. "Газета.uz"да реклама Ҳозирда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 49 нафар, Республика тез тиббий ёрдам илмий марказий Қашқадарё филиали Токсикология бўлимида 10 нафар, Ғузор туман юқумли касалликлар шифохонасида 4 нафар, Нишон туман тез тиббий ёрдам бўлимида 2 нафар жами 65 нафар беморлар даволанмоқда. Беморларнинг 46 нафари аҳволи енгил, 19 нафари ўртача, оғир беморлар йўқ. Дори дармонлар захиралари етарли. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур вазият тўлиқ назоратга олинган, дейилади хабарда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив