O‘zbekiston
yangiliklari

«Электр энергияси нархининг оширилиши режалаштирилмаган» — Энергетика вазирлиги

«Электр энергияси нархининг оширилиши режалаштирилмаган» — Энергетика вазирлиги
YANGILIKLAR
17:15, 05 апрель 2020
114
0

Ўзбекистонда яқин келажакда электр энергиясининг нархи оширилиши режалаштиримаяпти. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. Хабарда айтилишича, соҳада ривожлантирилаётган давлат-хусусий шериклиги электр энергия қийматига ижобий таъсир кўрсатади. Вазирликнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда хусусий электр станцияларини қуриш ва уларни бошқаришни режалаштираётган халқаро компаниялар ўзларининг лойиҳавий таклифларида бугунги кунда давлат электр станцияларида амал қилаётган электр энергияси тарифларига нисбатан паст тарифларни режалаштиришмоқда. Истиқболда давлат-хусусий шериклиги электр энергиянинг таннархини пасайтиришга ёрдам бериши кутилмоқда, натижада ўрта ва узоқ муддатда қулай тариф сиёсатини таъминлаш мумкин бўлади, дейилади энергетика вазирининг ахборотида.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив