O‘zbekiston
yangiliklari

Элдор Шомуродов Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб тан олинди

Элдор Шомуродов Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб тан олинди
YANGILIKLAR
17:07, 05 апрель 2020
123
0

24 декабрь куни Ўзбекистон Футбол Ассоцацияси (ЎФА) футболнинг бу йилги энг яхшиларини аниқлади. Терма жамоа ва Россиянинг «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Ўзбекистоннинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди, дея хабар қилди Tribuna.uz. Футболчилар, мураббийлар ва журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномада Элдор Шомуродов терма жамоа сардори ва ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ва Жалолиддин Машариповдан ўзиб кетди. 24 ёшли ҳужумчи учун бу унинг карьерасидаги биринчи ғалабадир, бундан олдин у номзодлар учталигига кирмаган эди. «Бунёдкор» ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи Вадим Абрамов йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Терма жамоа сардори Одил Аҳмедовга «Фидойилик рамзи» махсус унвони берилди. Йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоасидан Жасур Жалолиддинов бўлди. Аввалроқ, футболчи кейинги мавсумни B Сериясида етакчилик қиладиган Италиянинг «Беневенто» клуби таркибида бошлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди. «Бунёдкор»дан Умида Зоирова йилнинг энг яхши аёл футболчиси бўлди. «Пахтакор» устози Шота Арвеладзе Coca-Cola Суперлиганинг энг яхши мураббийи деб тан олинди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив