O‘zbekiston
yangiliklari

Элдор Шомуродов Осиёнинг энг яхши футболчиси унвонига номзод бўлди

Элдор Шомуродов Осиёнинг энг яхши футболчиси унвонига номзод бўлди
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
120
0

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Россиянинг «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Fox Sport Asia рўйхатига киритилди ва 2019 йилда Осиёнинг энг яхши футболчиси унвонига эга бўлиш учун кураш олиб боради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди . Fox Sport Asia — бу Гонконг ва Жануби-Шарқий Осиёда намойиш этиладиган Жануби-Шарқий Осиёдаги пуллик телевидение тармоғи. Ҳозирги вақтда у The Walt Disney Company шўъба компанияси бўлган Fox Networks Group Asia Pacific томонидан бошқарилади. Рўйхатга 24 нафар футболчи киритилган, улар орасида Такуми Минамино («Ливерпул»), Сонг Хюн Мин («Тоттенхем»), Паулинё (Гуанчжоу Эвергранд, Хитой) ва бошқалар ҳам бор. Осиёнинг етакчи спорт нашрлари вакиллари номзодларга овоз беришади. "Газета.uz"да реклама Клуб матбуот хизматининг таъкидлашича, ушбу мукофот Осиё футбол конфедерациясининг (ОФК) йилнинг энг яхши футболчиси мукофотига алоқадор эмас. Август ойида 24 ёшли Элдор Шомуродов Россия Премер-лигасининг (РПЛ) ой давомида энг яхши ўйинчиси деб топилди. Россия чемпионатида мавсумнинг биринчи қисми якунларига кўра, ўзбекистонлик футболчи тўпурарлар пойгасида 10 та гол билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди, «Зенит» ҳужумчиси Артём Дзиуба (11) жадвалда пешқадамлик қилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив