O‘zbekiston
yangiliklari

ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси — журналистларга таҳдидлар тўғрисида

ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси — журналистларга таҳдидлар тўғрисида
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
111
0

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси сешанба куни Тошкент ҳокимининг Kun.uz журналистлари билан суҳбати акс этган аудиёзув атрофидаги вазият бўйича баёнотини эълон қилди. 16 ноябрда пайдо бўлган биринчи ёзувдан журналистларга қарата айтилган таҳдидлар ўрин олган эди. 19 ноябрь куни эса Kun.uz аудиоёзувнинг нисбатан тўлиқроқ шаклини эълон қилди  — ундан биринчи ёзув турли парчаларнинг бирлаштирилгани экани маълум бўлди. Баёнотда қайд этилишича, ЕИ делегацияси «журналистларга қаратилган таҳдидлар атрофида воқеалар ривожини диққат билан кузатмоқда». «Фикр билдириш эркинлиги демократик жамиятнинг ажралмас қисмидир; журналистларнинг ўз вазифаларини бажаришда хавфсизлиги эса — эркинликни таъминлашнинг муҳим шартидир». — дейилади баёнотда. «Ушбу хавфсизликка путур этказадиган ҳар қандай хатти-ҳаракатлар, уларнинг манбаидан қатъи назар, жуда жиддий қабул қилиниши керак; биттагина журналистга қаратилган таҳдидларга йўл қўйилиши — бутун касбнинг фаолиятига ва бутун жамият томонидан маълумот олиш ҳуқуқига таъсир қилади», — дея қайд этди ЕИ делегацияси. "Газета.uz"да реклама «Сўнгги пайтларда кенг тарқалган таҳдидлар Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятлари ва миллий қонунчилигини бузилишидир; улар ҳар томонлама текширилиши ва ҳар қандай қонун бузилиши учун жавобгарликка тортилиши керак», — дея якунланади баёнот. Аввалроқ таҳдидлар юзасидан ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Арлем Дезир, Буюук Британия элчиси Тим Торлот ва АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ҳам ўз хавотирларини билдирган эди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив